Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда фураларни ёқиб юборган ота-болалар қамоққа олинди

Самарқандда фураларни ёқиб юборган ота-болалар қамоққа олинди

Тойлоқ туманидаги логистика марказига тегишли бир нечта юк машиналари қасддан ёқиб юборилгани ҳақида хабар қилинган эди. Самарқанд вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

ИИБга кўра, 28 ноябр куни соат 21:50 да Тойлоқ тумани Беклар маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган К.А. ўзига олдиндан таниш бўлган 1990 йилда туғилган Ғ.Р. ва 1991 йилда туғилган Н.Р. билан ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган.

Жанжалдан кейин К.А. ўзининг 2005 ва 2007 йилда туғилган фарзандлари билан бирга Ғ.Р. ва Н.Р. бошқарувида бўлган юк машиналарига бензин сепиб, уларни ёқиб юборган.

Ёнғин тезда бартараф этилган ва бошқа транспорт воситаларидаги юкларига зарар етказилишининг олди олинган.

Ҳодиса бўйича 29 ноябр куни Тойлоқ тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Айбланувчи шахсларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:00 30.11.2025. Ўқилди: 1051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!