Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

Самарқандда фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

Самарқанд вилояти ДХХ ҳамда ИИБ бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Пайариқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Н. маҳаллий фуқарони сохта ҳужжатлар асосида Туркия ва Япония орқали АҚШга жўнатиш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлабки ҳужжатларни тайёрлаш учун келишилган пулдан 10 минг АҚШ доллари ва унинг хорижий паспортини талаб қилиб олаётган вақтда қўлга олинди.

Фуқаро И.Н. ушбу жиноятни 1994 йилда туғилган таниши, Тойлоқ туманида яшовчи У.А. билан тил бириктирган ҳолда амалга ошираётганлигини маълум қилди.

Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:30 19.11.2022. Ўқилди: 2301 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!