Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Самарқанд шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “S.” МЧЖ раҳбари Ш.А. “М.Барака” кўчасидаги автотураргоҳда электромобилларни қувватлаш қурилмасини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 423,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “N.T.”, “GS.” ва “M.M.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига электр ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, жами 407,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.