Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Самарқандда дала ҳовлида боқилаётган шер боласи аниқланди

Самарқанд вилояти Самарқанд туманида яшовчи фуқаро ноқонуний равишда шер боласини боқиб келгани аниқланди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.

Вилоят Экология бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИБ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан тезкор тартибда ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганиш натижасида Самарқанд туманида яшовчи фуқаро Африка шери боласини туманнинг Оқбўйро маҳалласи ҳудудидаги дала ҳовлиларнинг бирига яширишга урингани аниқланган. Шер боласи дала ҳовлининг сим тўсиғига боғлаб кетилган ҳолда топилган.

Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.

Айни пайтда ушбу қонунбузарлик юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят прокуратураси томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда, дейилади хабарда.

Киритилди: 11:07 24.05.2025. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!