2024 йил 5 декабрь куни Самарқандда “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинч йўл билан фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Тадбирни Президент администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги атом энергияси агентлиги ташкил этади.
Конференцияда ҳукумат вакиллари, Олий Мажлис депутатлари, давлат органлари ходимлари, олимлар, хусусий сектор ва давлат компаниялари вакиллари ҳамда атом энергетикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар иштирок этади.
Иштирокчилар халқаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қиладилар ва атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш бўйича стратегик ёндашувларни ишлаб чиқадилар.
Конференцияда Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Марказий ва Жанубий Осиё, Россия, яқин Шарқ, Европа Иттифоқи, АҚШ мамлакатлари экспертлари, шунингдек, IAEA ва Жаҳон ядро ассоциацияси вакиллари иштирок этади.