Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда 855 000 АҚШ доллар мукофот пулига эга Grand Swiss 2025 турнири старт арафасида

Самарқандда 855 000 АҚШ доллар мукофот пулига эга Grand Swiss 2025 турнири старт арафасида

3-15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида нуфузли мусобақалардан бири — “Grand Swiss 2025” халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади.

“Grand Swiss 2025” мусобақаси швейцарча тизимда 11 тур давомида ўтказилади. Унда жаҳон шахмат рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келаётган кучли гроссмейстерлар, шунингдек FIDE президенти тавсияси билан таклиф этилган шахматчилар ва халқаро мусобақалар ғолиблари қатнашадилар.

Мазкур мусобақанинг асосий мақсади — дунё рейтингининг ТОП-100 талигига кирган кучли шахматчилар орасидан тўрт нафар талабгорни (2 эркак ва 2 аёл шахматчи) жаҳон шахмат тожига бўладиган “Талабгорлар турнири”га саралаб олишдан иборат.

Самарқандда бўлиб ўтадиган турнирда 160 нафарга яқин етакчи шахматчи иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 855 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Киритилди: 22:30 01.09.2025. Ўқилди: 801 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!