Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 4,6 млрд сўм электрни ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди

Самарқандда 4,6 млрд сўм электрни ўғирлаган фермер хўжалиги аниқланди

Самарқанд вилоятида 3 та қоидабузарлик натижасида тизимга 5,5 миллиард сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Назорат тадбирида Тойлоқ туманида жойлашган S.Sh.О. фермер хўжалиги фойдаланилган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширмай келгани маълум бўлди. Оқибатда таъминот корхонасига 4 миллиард 637 миллион сўм зарар етказилган.

Бу каби ҳолат ушбу тумандаги P.А.О. (537,7 миллион сўм) ва P.М.W. (371,3 миллион сўм) МЧЖларда ҳам кузатилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!