Самарқандда 10 йил фарзанд кутган оила тўрт нафар фарзандли бўлди. Бу ҳақда Kun.uz вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматига таяниб, хабар берди.
29 ёшли аёл Республика ихтисослашган она ва бола илмий-амалий маркази Самарқанд вилояти бошқармаси филиалида илк туғуруқда 4 нафар эгизак фарзандни дунёга келтирган.
Маълум бўлишича, эгиз фарзанд кўрган Муниса Бекмирзаева ва Фаррух Пўлатовлар оиласи 10 йил фарзанд кутишган.
Болаларнинг бир нафари қиз, уч нафари ўғил бола. Ҳозирда она ва болаларнинг умумий аҳволи қониқарли. Шифокорлар томонидан уларга барча зарурий ёрдам берилмоқда.