Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эрон устидан ғалаба Ўзбекистонни ФИФА рейтингида юқорига кўтарди

Эрон устидан ғалаба Ўзбекистонни ФИФА рейтингида юқорига кўтарди

Эрон устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасига ФИФАнинг live-рейтингида ҳам фойда келтирди.

Фабио Каннаваро бошчилигидаги жамоа Фарғонадаги ўртоқлик баҳсида Эронни 3:1 ҳисобида мағлуб этгач, ўз ҳисобига 6,83 рейтинг очкосини қўшиб олди.

Натижада Ўзбекистоннинг умумий кўрсаткичи 1416,56 очкога етди ва терма жамоа жаҳон рейтингида 59-поғонага кўтарилди.

Шу тариқа, "оқ бўрилар" 1411,06 очкога эга Қатарни ортда қолдирди. Қатар терма жамоаси эса 60-ўринга тушди.

Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебют иштирокидан кейин рейтингда 60-поғонага тушиб, кучли 50 таликдан ташқарида қолган эди. Эронга қарши ғалаба эса жамоага яна бир қадам юқорилаш имконини берди.

Каннаваро шогирдларини олдинда яна икки назорат учрашуви кутиб турибди. Ўзбекистон 1 октябрь куни Тошкентда Сурияни қабул қилади, 6 октябрь куни эса Жанубий Корея меҳмони бўлади.

Ушбу баҳслар миллий жамоанинг Осиё кубоги олдидан тайёргарлик жараёнидаги навбатдаги муҳим синовлардан бири бўлади.

Киритилди: Бугун 09:52. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!