Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

“Самарқанд вилоятини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–244-сон, 07.08.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қуйидагилар Самарқанд вилоятини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 165 трлн сўмга етказиш;

🔹 саноат ва хизматлар соҳасида жами 6,8 млрд АҚШ доллари эквивалентидаги лойиҳаларни амалга ошириш;

🔹 саноат, хизматлар ва туризм экспорти ҳажмини 3,5 млрд АҚШ долларига етказиш.

🏛 Қарорга кўра, Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида давлат ва тадбиркорлар ўртасида кўприк вазифасини бажарувчи “Самарқанд Инвест компанияси” АЖ ташкил этилади.

✔️ Компаниянинг алоҳида йўналишлар бўйича лойиҳа офисларини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш масалалари унинг муассиси томонидан белгиланади.

Киритилди: 18:51 08.08.2025. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!