Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Самарқанд вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида “О. Б.” МЧЖга қарашли АЁҚШда Аи-92 маркали автобензин лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.

Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган 1 420 литр автобензин қийматининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

1⃣Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: 11:30 03.11.2025. Ўқилди: 747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!