Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқанд вилоятида 1,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Самарқанд вилоятида 1,5 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан қалбаки алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишини олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон шаҳрида фаолият юритувчи “Q.I.” МЧЖ раҳбари И.Р. ва бошқалар МЧЖ савдо дўконида тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 1,5 млрд сўмлик 122 турдаги жами 27 339 дона алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:28 09.06.2025. Ўқилди: 409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!