Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқанд вилоятида 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган хусусий корхона фош этилди

Самарқанд вилоятида 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган хусусий корхона фош этилди

“Ўзенергоинспекция” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Департаменти ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида Қўшработ туманида жойлашган "Р.У.С." хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш мажмуасида газ ҳисоблагичисиз ер ости йўли орқали тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 443 млн сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:39 17.04.2025. Ўқилди: 628 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!