Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларда 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларда 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ўзенергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида “S. C. L.” МЧЖга қарашли кўп қаватли уй биноси лойиҳа ҳужжатлари расмийлаштирмасдан тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 992 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:39 17.11.2025. Ўқилди: 322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!