Бугун 16 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқанд шаҳридаги "Ibn Xoldun" кўчаси 24/7 фаолият юритадиган гастрономик ва туристик кўчага айлантирилмоқда

Самарқанд шаҳридаги "Ibn Xoldun" кўчаси 24/7 фаолият юритадиган гастрономик ва туристик кўчага айлантирилмоқда



"Ibn Xoldun" кўчасини замонавий ва ўзига хос “Asian World” туризм кўчасига айлантириш режалаштирилган. Самарқанд шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳасан Очилов ҳамда масъул раҳбарлар кўчада амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, лойиҳа доирасидаги вазифаларни муҳокама қилди.

Лойиҳа асосида кўча ҳудуди ягона меъморий ва дизайн концепцияси асосида қайта ташкил этилади. Пиёдалар йўлаклари, замонавий ёритиш тизими, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, дам олиш масканлари ҳамда кўча безаклари уйғунлиги орқали ҳудуднинг сайёҳлик ва гастрономик жозибадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Киритилди: 19:18 15.10.2026. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!