Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Р. ва бошқалар “Ўзбекистон 3-берк” кўчасидаги уйни ижарага олиб, ушбу бинода яширин цех ташкил қилиб, “Felix”, “Sibiria” ва “Rosdot” номли брендлар остида автомобиллар учун қалбаки мой, антифриз ва тормоз суюқликларини ишлаб чиқараётганликлари, шунингдек цехда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига яширинча уланиб, 245 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.