Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси бўлиб ўтмоқда

Самарқанд шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси бўлиб ўтмоқда

Бугун Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлади.

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов Президент Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига мурожаатини ўқиб эшиттирди.

Давлатимиз раҳбари ўз мурожаатида анъанавий таҳдидлар кучайиб, янги хавфлар пайдо бўлаётгани сабабли дунёдаги вазият мураккаб геосиёсий шароитда ривожланаётгани, бу эса, ўз навбатида, Ҳамдўстлик мамлакатлари манфаатларига бевосита таъсир қилаётганини қайд этди. Таъкидланганидек, кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкин бўлган қуролли можароларнинг тобора кескинлашиб бораётгани ҳам алоҳида хавотир уйғотмоқда.

Шу боис, тарихий тажриба ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари асосида беқарорлик ўчоқларини имкон қадар тезроқ бартараф этиш бўйича адолатли ва мувозанатли ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, мамлакатларимизнинг жадал ривожланиши йўлида халқаро кун тартибидаги муаммоли масалаларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти давлатларимизнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва конституциявий асосларига хавф туғдириши мумкин бўлган таҳдидларга қарши курашишда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштириш МДҲ давлатлари хавфсизлик ва разведка хизматлари органларининг устувор вазифасига айланиши кераклигини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, мажлис иштирокчилари халқаро хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги амалий мулоқотни тамомила янги босқичга олиб чиқиш имконини берадиган янги ташаббус ва таклифлар ишлаб чиқишга қодир эканлигига ишонч билдирилди.

Киритилди: 10:53 17.10.2025. Ўқилди: 582 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!