Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқанд шаҳрида газ чақнаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳрида газ чақнаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 8-май кунидан 9-май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳар, “Боғисарой” МФЙ, Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган.

Чақнаш натижасида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаши оқибатида, 1,2,3-чи қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган.

Олиб борилган ҳаракатлар натижасида вайроналар остидан 6 нафар фуқаронинг жасади топилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ишчи гуруҳи раҳбарлигида Самарқанд вилояти ФВБ бошлиғи, Прокуратура, ИИБ, ССБ, МГ, “Ҳудудгазтаъминот” ва тегишли ФВДТ хизматларидан тезкор – Штаб тузилиб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Бунга 10 та асосий ва махсус ёнғин-қутқарув техникалар ва ФВДТнинг куч, воситалари жалб этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:53 09.05.2025. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!