Ўзэнергоинспекция Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида фуқаро И. Ш. га қарашли иссиқхонага яширин тармоқ тортиб, ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 миллиард 265 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.