Бугун 16 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқанд шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақи ошди

A A A
Самарқанд шаҳри жамоат транспортида йўл ҳақи ошди

Электрон тўлов тизимидан фойдаланувчи йўловчилар қамровини ва табақалашган тарифларни жорий этиш орқали шаҳар йўловчи транспорти корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида вилоят ҳокими қарорига кўра, 2025-йил 15-апрелдан бошлаб, Самарқанд шаҳар жамоат транспортида йўлкира нархлари ўзгарди.

Энди йўловчилар шаҳар ҳудудида шаҳар йўловчи транспорти - автобус, электробус ва трамвайларда қатновни амалга ошириш учун нақд пул орқали амалга оширилганда 3 минг сўмни, банк пластик ва ягона транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 2000 сўм қилиб белгиланди.

Қарорга асосан аҳоли, пенсионер ва ногиронлар, талаба ва ўқувчилар ҳамда жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга шахслар учун алоҳида тарифлар белгиланди.

Киритилди: 15:36 16.04.2025. Ўқилди: 882 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!