Бугун 26 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Самарқанд нони" миллий бренд сифатида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлди

A A A
"Самарқанд нони" миллий бренд сифатида ҳуқуқий ҳимояга эга бўлди

«Самарқанд нони» бренди расман товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Мазкур номнинг товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши маҳсулотнинг ўзига хослигини эътироф этиш, миллий гастрономик меросимизни асраш ҳамда унинг бозордаги нуфузини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, бу қадам миллий брендларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва уларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот учун, аввалроқ — 2025 йилнинг февраль ойида «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

Амалдаги «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунга биноан, товар белгисига доир гувоҳнома 10 йил муддатга берилади.

Бу Самарқанд нонининг номини ҳимоя қилиш, анъанавий тайёрлаш усулини сақлаш ва маҳсулотни бозорда янада танитишга ёрдам беради.

Киритилди: 14:55 14.10.2026. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!