Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарали сайёр суд амалиёти

A A A
Самарали сайёр суд амалиёти

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка карши курашишда содир этилган қонунбузарлик ҳолатлари учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш билан бир қаторда келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида судлар томонидан чиқарилган хусусий ажримни сайёр мажлисларда жамоатчилик вакиллари иштирокида кўриб чиқиш муҳим аҳамият касб этмокда.

Куни кеча Китоб тумани “Анорзор” маҳалла фуқаролар йиғинида Қашқадарё вилоят суди судьяси Ф.Қамбарова ва Китоб туман суди раиси А.Акбаровлар иштирокида, Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2022 йил 15 февраль кунги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан судланган Зайниев Шамшод Азимовичга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган хусусий ажрими, Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2022 йил 21 февраль кунги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “в” банди билан судланган Сохибов Жасур Расуловичга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган хусусий ажрим, Жиноят ишлари бўйича Китоб туман судининг 2022 йил 2 март кунги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан судланган Қурбонов Дилшод Турдиалиевичга оид жиноят иши юзасидан чиқарилган хусусий ажримлари маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари ва кенг жамоатчилик билан кенг муҳокама қилинди.

Муҳокама чоғида мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтирилаётгани алоҳида таъкидланди.

Азимжон Акбаров,

жиноят ишлари бўйича

Китоб туман суди раиси

Киритилди: 18:41 18.04.2022. Ўқилди: 3041 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!