Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Салвадорда 2 тонна кокаин мусодара қилинди

Салвадорда 2 тонна кокаин мусодара қилинди

Салвадор ҳуқуқ-тартибот идоралари 2 тонна кокаинни мусодара қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Найиб Букеле ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ёзиб қолдирди.

Унинг сўзларига кўра, Эстеро Жалтепеқуе бўғозида тўхтатилган кемада уч нафар колумбиялик қиймати 50 миллион долларга етадиган гиёҳвандлик воситаларини олиб кетаётган бўлган.

Экспертлар қўлга киритилган юк Шимолий Америкага юборилиши керак бўлганини тахмин қилмоқда. Прокуратура қўлга олинган шахсларнинг уюшган жиноий гуруҳларга алоқадорлигини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.

Букеленинг таъкидлашича, охирги саккиз ой давомида Салвадор ҳуқуқ-тартибот органлари халқаро сувларда 15 тоннадан ортиқ кокаинни тўхтатиб қолган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 380 миллион долларга етади.

Киритилди: Бугун 17:52. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!