Саудия Арабистони чемпионати клублари "Ливерпуль"нинг юлдуз ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган. Бу ҳақда Daily Mail таблоиди журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, Саудия Арабистони клублари мисрлик футболчини 114 миллион еврога сотиб олишни кўзламоқда. Агар Муҳаммаднинг ўзи Мерсисайд грандидан кетишга қарор қилса, келишув амалга ошиши мумкин.
Аввалроқ Салоҳ жамоа устози Арне Слот билан зиддиятга борганди. Куни кеча томонлар учрашув ўтказишди, шундан сўнг ҳужумчи "қизиллар" сафига қайтди.
Ҳужумчининг шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Салоҳнинг бозор нархи - 30 миллион евро.