Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Салоҳ: «Мен «Ливерпул» афсонаси эканлигимга аминман»

Салоҳ: «Мен «Ливерпул» афсонаси эканлигимга аминман»

Миср миллий терма жамоаси ва «Ливерпул» клуби вингери Муҳаммад Салоҳ ўзини клубнинг афсоналари қаторига қўшди. Бу ҳақда у «Арсенал»га қарши ўйин олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

«Жиддий айтадиган бўлсам, бугун мен бизнес билан шуғулланяпман, машғулот ўтказяпман ва ўйнаяпман. Уйга қайтгач, бор эътиборимни оиламга қаратаман. Шунинг учун бошқа нарсаларни ўйлашга вақт йўқ. Аммо шуни айтишим мумкинки, мен клубнинг афсоналари қаторидан жой олганман.

Биласизми, жорий мавсумда шартномам узайтирилиши борасидаги барча ноҳақликларга қарамай, мухлислар мени қолишга ундади ва бу ерда мени анча ҳурмат қилишади», – дейди Салоҳ.

Маълумот учун, Салоҳ «Ливерпул» сафига 2017 йилда келиб қўшилган. У жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва 23 та ассист амалга оширди.

Киритилди: 09:43 11.05.2025. Ўқилди: 695 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!