Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Салоҳ "Ливерпул"нинг собиқ футболчисини ортда қолдирди

Салоҳ "Ливерпул"нинг собиқ футболчисини ортда қолдирди

Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 19-турида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.

"Ливерпуль" вингери "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда (2:2, иккинчи бўлим) пенальтини аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, Салоҳ жорий мавсумда Премьер-лиганинг 19 та учрашувида 31 очко (18 гол ва 13 голли узатма) жамғарган. Бу турнир тарихидаги ушбу даврдаги энг юқори натижадир.

Бу кўрсаткич бўйича мисрлик футболчи 2013/14 йилги мавсумнинг 19-турида "Ливерпул"да ўйнаб, 30 (23+7) очко жамғарган Луис Суаресдан ўзиб кетди.

Киритилди: 23:25 05.01.2025. Ўқилди: 574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!