"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоадоши Диогу Жотанинг вафоти ҳақидаги хабардан сўнг таътилни тўхтатишга қарор қилди ва Англияга қайтди.
Мисрлик қайғули хабардан шу қадар тушкунликка тушганки, муддатидан аввал Ливерпулга қайтган, деб ёзади Yallakora.
Ҳозирча Салоҳ португалияликнинг ўлими ҳақида жамоатчиликка изоҳ бермади.
Жота укаси билан йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган. "Ливерпуль" унинг 20-рақамини бир умрга музлатди.