"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чемпионлар Лигаси доирасида "Атлетико"га қарши кечган ўйинда ўзига хос натижа қайд этди.
4-дақиқада мисрлик футболчи Эндрю Робертсонга ассистентлик қилган бўлса, 6-дақиқада ўзи гол урди. Opta’нинг қайд этишича, Салоҳ Чемпионлар лигаси ўйинининг дастлабки 6 дақиқасида гол урган ва голли узатмани амалга оширган инглиз клуби тарихидаги илк футболчига айланди.
"Қизиллар"нинг 33 ёшли юлдузи ҳисобида турнирнинг 89 учрашувида жами 48 та гол мавжуд. Футболчи 2017 йилдан бери "Ливерпуль" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.