Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Салкам 14 кг «опий»ни сотишга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Салкам 14 кг «опий»ни сотишга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказилди. ​Унда, олдиндан тезкор кузатувга олинган Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган шахснинг Сирдарё туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. У ерда 1983 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси ва Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1962 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган яна бир фуқаро борлиги маълум бўлди. ​Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, мазкур 3 нафар шахс муқаддам қўшни Тожикистон Республикасидаги наркокурьерлар томонидан Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани ҳудудидаги хуфия жойга яширилган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш ва тарқатиш орқали катта миқдордаги моддий бойлик орттириш бўйича ўзаро жиноий тил бириктирганликлари аниқланди. ​Натижада, тезкор тадбир давом эттирилиб, хуфиёна жойдан умумий оғирлиги 13 кг 653 гр «опий» моддаси олиниб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинди. ​Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Киритилди: 12:28 26.08.2026. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!