Пойтахтимиз ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур тадбирлар жараёнида Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида жиноий фаолият олиб борган бир нечта шахслар гумонланиб ушланди. Шулар жумласидан,
1950 й.т. Абдувалиев Салим Киргизбаевич (248-модда 1-қисми, ўқотар қуролни қонунга хилоф равишда сақлаш) гумон қилинувчи тарзида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.