Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Саккиз киши мактаб ичида ва яқинида ўлик ҳолда топилди»: Канададаги қонли воқеа тафсилотлари

«Саккиз киши мактаб ичида ва яқинида ўлик ҳолда топилди»: Канададаги қонли воқеа тафсилотлари

Канада ғарбидаги мактаблардан бирида оммавий отишма содир бўлди. Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида камида ўн киши ҳаётдан кўз юмди, яна 25 киши тан жароҳати олди.

Бу ҳақдаги маълумотларни CBC телеканали тақдим этмоқда. Хабарларга кўра, ўқ овозлари Британия Колумбияси провинциясининг Тамблер-Ридж шаҳрида эшитилган.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг олти нафарининг жасади мактаб биноси ичидан топилган, яна бир жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Отишмани содир этган шахснинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Шунингдек, воқеа жойи яқинидан яна икки кишининг жасади топилган.

Киритилди: Бугун 09:20. Ўқилди: 264 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!