Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Рамзан Қодиров ўғли Адамнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраганини рад этди

Рамзан Қодиров ўғли Адамнинг йўл-транспорт ҳодисасига учраганини рад этди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли Адамнинг йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақидаги хабарларни рад этиб, уларни "сохта хабар", деб атади, деб ёзмоқда "Медуза".

"Сунъий интеллект ёрдамида исталган одамни алдаш мумкин. Мамлакат бўйлаб 128 мингта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, 13 009 киши ҳалок бўлган, аммо бунга ҳеч ким эътибор бермаяпти, ҳеч ким бу ҳақда гапирмаяпти. Лекин қаердандир пайдо бўлган Қодировнинг ўғли аварияга учрагани ҳақидаги сохта хабар бирданига жаҳон янгиликларида биринчи ўринга чиқди", — деди Қодиров Чеченистон бош прокурори Арсан Адаев билан учрашув чоғида.

Шунингдек, Қодиров Чеченистонда кибержиноятларга, жумладан сохта ахборотлар тарқатилишига қарши кураш чораларини кучайтиришни режалаштираётганини маълум қилди.

Январ ойида Адам Қодиров Грозний шаҳрида йўл-транспорт ҳодисасида жабрлангани ҳақида мухолиф Niyso Теlegram-канали ҳамда “Кавказ.Реалии” нашри хабар берган эди

Киритилди: Бугун 12:35. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!