Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Қирғизтонлик депутат Ўзбекистон ва Қозоғистон сув учун пул тўламаслигидан норозилик билдирди

Қирғизтонлик депутат Ўзбекистон ва Қозоғистон сув учун пул тўламаслигидан норозилик билдирди

9 феврал куни Қирғизистон Жогорку Кенешида (парламент) Ўзбекистон ва Қозоғистон сув учун Бишкекка пул тўламаётгани масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Жогорку Кенешнинг аграр сиёсат, сув ресурслари, ерости бойликларидан фойдаланиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси йиғилишида депутат Умбетали Қидиралиевнинг айтишича, Қирғизистондаги сув захираларининг қарийб 80 фоизи қўшни давлатлар – Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтирилади. Шу билан бирга, сув омборларини сақлаш, таъмирлаш ва хавфсизлигини таъминлаш харажатлари Қирғизистон зиммасида қолмоқда.

"Демак, Қирғизистон ушбу гидроелектр иншоотларини сақлашдан ҳеч қандай иқтисодий фойда кўрмаяптими? Таъмирлаш ишларини олиб бориш, сувни сақлаш ва тўғонларни текшириш керак. Харажатлар катта. Ҳатто, АҚШ ҳам Канадага, Германия эса Швецияга сув учун пул тўлайди. Хўш, нега Қирғизистон сув учун пул олмайди? Бу халқаро ҳуқуқ!", — деган Қидиралиев.

Бош вазир ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги вазири Бақит Торобаев Ўзбекистон ва Қозоғистон Қамбар-Ота ГЭСи қурилишига қизиқиш билдираётганини айтган. Шунингдек, Кампир-Обод сув омбори Ўзбекистон билан биргаликда бошқарилишини, бошқа сув омборлар эса Қирғизистон тасарруфида эканини эслатган.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 354 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!