Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Олмалиқда 10-синф ўқувчиси мактабдаги «тарбиявий» учрашувдан сўнг вафот этдими?

Олмалиқда 10-синф ўқувчиси мактабдаги «тарбиявий» учрашувдан сўнг вафот этдими?

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида мактаб ўқувчиларидан бири «тарбиявий» учрашувдан сўнг вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди.

Nemolchi.uz лойиҳаси хабар беришича, 10-синф ўқувчиси кучли стресс оқибатида вафот этган. Унда тромб узилиши содир бўлгани боис, ўқувчининг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Маълум бўлишича, бу стресс ички ишлар ходимлари иштирок этган йиғилиш туфайли юз берган. Мазкур учрашув мактабнинг ота-оналар кенгаши вакили томонидан ташкил этилган бўлиб, у бошқа бир ўқувчини ҳимоя қилишга ҳаракат қилган.

Вилоят мактабгача таълим ва мактаб таълими бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Ҳодиса, жорий йилнинг 28-январ куни Олмалиқ шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган. Мактабнинг 10-синф ўқувчиси (2009-йилда туғилган) К. Е. мактаб йўлагида ҳушини йўқотиб, дастлабки тиббий ёрдамларга қармай вафот этган.

Ҳозирда, ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар расмий текширувлар ниҳоясига етгач эълон қилиниши билдирилди.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!