Мадриднинг "Реал" клуби ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиньяга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсум мобайнида "қироллик клуби"нинг таянч ярим ҳимоя чизиғи анчагина оқсамоқда. Шу сабабдан жамоа айнан шу заиф нуқтани ёпиш учун футболчи қидирмоқда. Хабарларга кўра, "қаймоқранглилар" ПСЖ хавбеги Витиньяни айнан ушбу позиция учун асосий вариант сифатида кўрмоқда. ОАВ томонидан бир неча кунлардан буён португалиялик футболчининг "Реал"га трансфери борасида кўплаб миш-мишлар пайдо бўляпти. Ҳозирда футболчи парижликлар сафида ўзини бахтли ҳис этмоқда. Витиньянинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзида якунига етади. Нуфузли "Трансфермаркт" портали 25 ёшли футболчини 110 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, хавбек жорий мавсумда умумий 32та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 10та голли узатмани амалга оширди.