Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик» мукофоти совриндорларини саралашда иштирок этди

Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик» мукофоти совриндорларини саралашда иштирок этди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 11-12 декабр кунлари Римда Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик-2026» мукофоти ҳайъатининг якуний йиғилишида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик» мукофоти совриндорларини саралашда иштирок этди

Таъкидланишича, ушбу тадбир доирасидаги учрашувлар номзодларни ҳар томонлама ўрганишга ёрдам берди. Шунингдек, уларнинг ўзаро ҳурмат, бирдамликни кучайтириш ҳамда инсон қадрини кўтариш борасидаги хизматини баҳолашда муҳим босқич бўлди.

Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик» мукофоти совриндорларини саралашда иштирок этди

«Бу йил танловда қатнашган шахслар ва ташкилотлар ҳақиқатан кучли — ҳамжамиятларига салмоқли ижобий таъсир кўрсатаётган номзодлар сифатида ўзини намоён этди.

Ҳурматли ҳайъат аъзолари билан биргаликда мукофот совриндорларини саралаш жараёнида қатнашганимдан хурсандман.

Ишончим комилки, бизнинг жамоавий қабул қилган қароримиз жаҳонда ўзаро англашув ва конструктив мулоқотни янада ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшади», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

Киритилди: 18:23 13.12.2025. Ўқилди: 498 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!