Бугун 8 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Саида Мирзиёева: «Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш» концепцияси COP30 форумида қабул қилинишига умид қиламиз

Саида Мирзиёева: «Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш» концепцияси COP30 форумида қабул қилинишига умид қиламиз

Саида Мирзиёева Самарқандда бўлиб ўтаётган халқаро иқлим форумида иштирок этди.

"Бугун Самарқандда Марказий Осиё Иқлим форуми ўз ишини бошлади. Ўзбекистоннинг иқлим ўзгаришига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини тақдим этиш мен учун катта шарафдир", деб ёзди у телеграмдаги расмий саҳифасида.

Марказий Осиё — табиий омилларга энг таъсирчан минтақалардан бири ҳисобланади: 70 йил давомида бу ҳудудда ҳарорат 1,5–2°C га кўтарилган. Орол фожиаси эса глобал экологик инқирознинг рамзига айланган.

"Ҳозирда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Марказий Осиёнинг яшил ривожланиш» концепцияси ишлаб чиқилмоқда. У яшил технологиялардан тортиб барқарор урбанизациягача бўлган барча соҳаларни тўла қамраб олади. Ушбу концепция CОP30 форумида қабул қилинишига умид қиламиз", дея таъкидлади С. Мирзиёева.

У, шунингдек, Оролбўйи ва Қорақалпоғистонни ривожлантириш у учун устувор вазифа эканлигини, бу борада учта йўналишда — экология, инфратузилма ва маданий тикланиш бўйича иш олиб борилаётганини қайд этди. Қолаверса, эртага Нукусда очилиши бўлиб ўтадиган Орол маданият саммити ҳам фан, санъат ва жамият ўртасида ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилиши кутилаётганини таъкидлади.

"Биз мулоқот ва ҳамкорликка очиқмиз. Фақатгина биргаликда биз Ер юзини асраб қолишимиз ва фарзандларимиз, набираларимиз ҳамда биздан кейинги барча авлодлар учун яхшироқ келажакни барпо этишимиз мумкин", деб ёзди Саида Мирзиёева.

Киритилди: 23:26 04.04.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!