Форум Марказий Осиё ва бутун дунё учун ҳозирги кунда энг долзарб бўлган масала — иқлим муаммоларини муҳокама қилиш имконини берди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал экологик кун тартибидаги нуфузи ошиб бораётганини яна бир бор намоён этди.
Ассамблея доирасида Eco Expo Central Asia-2026 кўргазмаси ташкил этилиб, унинг майдонида «яшил» лойиҳалар учун 80 млн доллар миқдоридаги грантлар ҳамда 520 млн доллардан зиёд инвестицияларни жалб этиш бўйича келишувлар имзоланди.
Энди асосий вазифа табиатни асраб-авайлаш йўлидаги ушбу ташаббусларни амалиётга изчил татбиқ этишдан иборат. Айни вақтда иккала тадбирда дунёнинг 180 та мамлакатидан жами 8 ярим мингдан ортиқ мутахассис иштирок этмоқда.
Шунингдек, Саида Мирзиёева МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
Олий мартабали меҳмон Жиззах вилоятида атом электр станцияси қурилишининг бошланиши маросимида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрди.
Мулоқот давомида ташкилот билан миллий ядро энергетикаси инфратузилмасини яратиш, ядровий тиббиётни ривожлантириш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.