Женевада Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатнинг ислоҳотларга садоқати, барқарор тараққиёт ва умуминсоний қадриятларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, яқин кунларда БМТ биносида «Ўзбекистон хонаси» очилиши маълум қилинди. Бу маскан жаҳон ҳамжамияти учун мамлакатимиз маданияти ва анъаналарини яқиндан танишиш имконини яратади.
Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилоти Бош директори Нгози Оконджо-Ивеала хоним билан учрашув ўтказилди. Суҳбатда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлиш истиқболлари ҳамда ишонч ва ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ўз халқаро мажбуриятларини қатъият билан бажаришини ва жаҳон савдо тизимида фаол иштирок этишини тасдиқлади.
❗️Таъкидлаш жоизки Ўзбекистон бу савдо ташкилотига қўшилиши жуда муҳим ва долзарб масалалардан бири чунки бу орқали мамлакатимиз маҳсулотлари учун жаҳон бозорларига йўл кенгаяди, рақобат муҳити кучаяди, оддий истеъмолчилар эса сифатли ва нисбатан арзон товарларга эга бўлиш имкониятига эришади. Шу билан бирга чет эл сармояси учун қулай шароит яратилиб, янги иш ўринлари очилиши ва иқтисодиётнинг барқарор ўсиши таъминланади.