Учрашувларда Ўзбекистон ва Австрия ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар давомида икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ўзаро манфаатли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, жамиятни демократлаштириш ҳамда давлат бошқарувини модернизация қилиш жараёнларига алоҳида эътибор қаратилди.