Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Саида Мирзиёева 14 яшар қизни зўрлаган уч кишининг муддатидан аввал озодликка чиққанини танқид қилди

A A A
Саида Мирзиёева 14 яшар қизни зўрлаган уч кишининг муддатидан аввал озодликка чиққанини танқид қилди

Вояга етмаган қизнинг номусига теккан уч киши шартли равишда озодликка чиқарилгани ҳақида хабар топгач, қаттиқ тушкунлик ва оғриқни ҳис қилдим. Бу одамлар нормал ҳаётга қайтишди, яна болалар билан ишлашда давом этишмоқда.

Бизнинг вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилигимиз болалардан кўра кўпроқ жиноятчилар ҳақида қайғуради ва менинг фикримча, бу адолатсизликни зудлик билан тузатиш зарур.

Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддалари болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга жавоб бермайди. Бундай жиноятлар учун, истисно тариқасида, озодликни чеклаш ёки аҳлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо қўлланилмаслиги керак. Ушбу моддаларни кучайтириш керак, уларга барвақт озод бўлиш имкониятисиз жиддий муддатлар қўлланилиши лозим.

Ҳозир эса ҳаддан ташқари енгил жазолар потенциал жиноятчиларни қўрқитмайди ва турли "самосуд"ларга туртки бермоқда.

Шуни ёдда тутиш керакки, болалар ва ўсмирларни манипуляция қилиш, уларни қўрқитиш осон, улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун онгли равишда жавобгар бўлолмайдилар. Ҳар қандай ҳолатда айб бутунлай катталарга юкланади.

Келинг, зўравонларга эмас болаларга ғамхўрлик қилайлик. Бу соҳага доир қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш зарур. Қанча тез булса, шунча яхши.

Саида Мирзиёева

Киритилди: 21:25 04.08.2022. Ўқилди: 6370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!