Польшанинг Белосток шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро турнир ўтказилди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг тақвимидан ўрин олган бронза даражадаги ушбу мусобақада Ўзбекистон жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева ҳам иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди.
Баландликка сакраш дастурида қатнашган Сафина 1.90 метр натижа билан мавсумдаги энг юқори натижасини кўрсатди.
Баландликка сакраш, аёллар:
1. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) - 1.90 метр
2. Катерина Табашник (Украина) - 1.87
3. Виктория Миасо (Польша) - 1.84