Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси бошланиши муносабати билан табрик йўллади
Президент Жапаров бу анжуманнинг 40 йилдан ортиқ вақт ичида ЮНЕСКО бош қароргоҳидан ташқарида, Марказий Осиёда илк бор ўтказилишини тарихий воқеа деб атади. Тадбирнинг илм-фан бешиги бўлган қадимий Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг цивилизациялар ўртасидаги кўприк сифатидаги ролини таъкидлайди.
С. Жапаров конференция қарорлари таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига, минтақамизнинг равнақига хизмат қилишига ишонч билдирди.