Бугун Англия Премьер-лигаси 10-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Борнмут" учрашуви бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан 21:30'да бошланадиган ўйин тахминий таркиблари билан танишинг:
Манчестер Сити: Доннарумма, О'Райли, Гвардиол, Диаш, Абдуқодир Ҳусанов, Гонсалес, Доку, Фоден, Рейндерс, Силва, Холанд.
Борнмут: Петрович, Трюффер, Сенеси, Диаките, Хименес, Адамс, Скотт, Семеньо, Клюйверт, Таверньер, Крупи.
Пеп Гвардиола матбуот анжуманида Эрлинг Холанд бўлажак ўйинга тайёр бўлишини маълум қилди. Родри захирадан тушиши кутилмоқда. "Борнмут"да Эванилсон машғулотларга қайтди.
Тўққизинчи турда "Манчестер Сити" "Астон Вилла"га ютқазди (0:1), "Борнмут" "Ноттингем Форест" устидан ғалаба қозонди (2:0).