Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Садир Жапаров Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда

Садир Жапаров Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиши кутилмоқда

“Икки президентнинг бўлажак учрашуви яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш йўлидаги муштарак иродани ўзида мужассамлаштирган ҳолда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим лаҳза бўлади”, — деган у 13 июнь куни Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон—Ўзбекистон бизнес-форумида.

Унинг таъкидлашича, давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифасини қўйган. Бу мақсадга эришиш учун биргаликда ҳаракат қилиш, барча мавжуд восита ва механизмларни ишга солиш лозим.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга сўнгги марта 2023 йилнинг ноябрида, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитида иштирок этиш учун келганди. Давлат ташрифи билан эса 2021 йилнинг март ойида келганди.

Киритилди: 10:15 14.06.2024. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!