Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Садир Жапаров Қирғизистондаги мактаблар беш йил ичида қоғоз дарсликлардан планшетларга ўтишни бошлашини маълум қилди

Садир Жапаров Қирғизистондаги мактаблар беш йил ичида қоғоз дарсликлардан планшетларга ўтишни бошлашини маълум қилди

Президент Садир Жапаров Аламудун тумани аҳолиси билан учрашув чоғида Қирғизистондаги мактаблар беш йил ичида қоғоз дарсликлардан планшетларга ўтишни бошлашини маълум қилди.

Учрашувда иштирок этганлардан бири дарсликларнинг оғирлиги масаласини кўтариб, оғир рюкзаклар болалар саломатлигига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Шунингдек, у мактаб ўқув дастури билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.

Таълим вазири янги дарсликлар янгилангани, замонавий мазмунга эга эканлигини ҳамда тажрибали педагоглар иштирокида экспертизадан ўтказилганини қайд этди. Уларнинг оғирлиги ва сифати давлат стандартларига мувофиқ назорат қилинади, баъзи китоблар эса иккита алоҳида жилдга ажратилган.

Садир Жапаров мамлакат таълим тизимида сўнгги икки йилдан бери ислоҳотлар олиб борилаётганини таъкидлади. У мактаб дарсликларини нашр этиш учун қўшимча 8,5 миллиард сом ажратилганини эслатиб ўтди, деб хабар берди ru.sputnik.kg.

“Барча ўқувчилар дарсликларни бепул олишлари керак, шунда ота-оналар, аввалгидек, уларни ўз ҳисобларидан сотиб олишга мажбур бўлишмайди. Давлат келгуси беш-олти йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнини босувчи планшетлар билан таъминлашни режалаштирмоқда”, — деди Президент.

Киритилди: 17:43 09.11.2026. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар