Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Садир Жапаров мамлакат мадҳиясини ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватлади

Садир Жапаров мамлакат мадҳиясини ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватлади

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат мадҳиясини ўзгартириш таклифини қўллаб-қувватлади.

«Агар биз уни ўзгартирсак яхши бўлади. Уни янгилашнинг нимаси ёмон? Ҳозирги мадҳиямиз бундан 33 йил аввал озодлик ва мустақиллик даврида ёзилган. Энди биз озод бўлдик, мустақил юртмиз... Биз давлат сифатида тўла шаклландик, бутун дунёда тан олиндик. Яна юз йил ўтса ҳам биз озод бўлдик, суверен давлат бўлдик, деб куйлашни давом эттирамизми?», деди Жапаров «Кабар»га берган интервьюсида.

У Қирғизистон мустақиллиги ва унинг беш минг йиллик тарихини нишонлайдиган, ёшлар ва келажак авлодларни руҳлантирадиган мадҳия ёзишни таклиф қилди. Ҳозирги мадҳия тарихда биринчи бўлиб қолади.

Мадҳияни ўзгартириш таклифи 25 октябрь куни Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев томонидан билдирилган.

Киритилди: Бугун 15:49. Ўқилди: 253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!