Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"S7 Airlines" авиакомпанияси Фарғонадан Новосибирскка тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

"S7 Airlines" авиакомпанияси Фарғонадан Новосибирскка тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

Россиянинг "S7 Airlines" авиакомпанияси Фарғонадан Новосибирскка мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Биринчи парвоз 2024 йил 19 сентябрга белгиланган.

Новосибирск — Фарғона — Новосибирск йўналиши бўйича ҳаво қатнови Airbus А320 русумли самолётларда ҳафтасига бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда авиаташувчи Тошкент, Самарқанд ва Урганч халқаро аэропортларига парвозларни муваффақиятли амалга оширмоқда.

"S7 Airlines"нинг штаб-квартираси Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида жойлашган. Компания 26 мамлакатнинг 180 дан ортиқ шаҳарларини парвозлар орқали қамраб олган Россиянинг энг йирик хусусий авиаташувчиси ҳисобланади.

Киритилди: 03:01 23.08.2024. Ўқилди: 1035 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!