Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Украина қуролли кучлари раҳбариятини ўзгартиришга қарор қилингани ҳақида маълум қилди.
У Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийга миннатдорчилик билдирган, аммо «уруш ўзгараётгани ва ўзгаришларни талаб этиши»ни қўшимча қилган.
«2022, 2023 ва 2024 йиллардаги ҳарбий ҳаракатлар — уч хил реаллик. 2024 йил тайёр туриш керак бўлган янги ўзгаришлар билан келди. Янгича ёндашувлар, янгича стратегиялар даркор», — дея қайд этган Умеров.