Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Руслан Абдуллаев филиппинлик тажрибали рақибига қарши жангидан қанча гонорар олгани маълум бўлди

Руслан Абдуллаев филиппинлик тажрибали рақибига қарши жангидан қанча гонорар олгани маълум бўлди

Кеча АҚШнинг Калифорния штати, Оушенсайд шаҳрида "Golden Boy" компаниясининг профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

Турнир доирасида супер енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Руслан Абдуллаев (2-0) филиппинлик Жино Родригога (13-5-2) қарши баҳс олиб бориб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Sporty Salaries нашрининг маълум қилишича, Абдуллаев бу жанги орқали 4 минг АҚШ доллари, Жино Родриго эса 7 минг доллар гонорар ишлаб олган. Бундан ташқари, ҳар икки боксчи PPV кардида баҳс олиб боргани учун пулли трансляция тушумидан ҳам улуш олади.

Таъкидлаш жоиз, бугунги ғалаба орқали боксчимиз WBA Continental Gold камарига эга чиқди.

Киритилди: 11:13 21.04.2025. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!